Туризм

“Туризм тўғрисида”ги қонун лойиҳасини 75 сенатор маъқуллади


Хабарингиз бор, бугун ЎЗбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти.

Сенаторлар муҳокамани “Туризм тўғрисида”ги қонун лойиҳасидан бошлади. Сенаторлар қонун лойиҳасига доир ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутат ва тегишли вазирликлар вакилларига мурожаат қилди ва жавоб олди.

Туризм соҳаси муҳим аҳамиятга эга бўлган Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев қонуннинг қабул қилинишини сўради. Шундан сўнг, Сенат раиси Танзила Норбоева қонунни овозга қўйди.

Қонун лойиҳаси овоз бериш жараёнида 75 нафар сенаторнинг маъқуллаши билан қабул қилинди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР