Бизнес

Омадли Бизнес қуришнинг 7 сири

Омадли Бизнес қуришнинг 7 сири:
1) Ишни бажаришни ўйлаганингда, ичингда сўнмас иштиёқ пайдо бўлсин. Пул учун ишласанг, тез чарчайсан ва зерикасан. Бизнесинг ўзингга ёқиши керак. Унданам яхшиси, уни бажаришдан роҳатлансанг.
2) Агар сенда ғоялар бўлмаса, бу катастрофа эмас. Синалган усуллардан бири бу, нийят қилиш. 1 ой давомида, ҳар куни эрталаб, менга янги ғоя келади деб нийят қилсанг, албатта амалга ошади. Чунки, ҳаёлингни бир қисми, сенинг «янги ғоянг»ни излаш билан оввора бўлади.
3) Сени йўлингда сени муҳокама қиладиган, ерга урадиган, ҳатто устингдан куладиганлар ҳам бўлади. Уларга катта кўчага йўлни ўрта бармоғинг билан кўрсатиб юбор.
4) Яна йўлингда, сени ғояларингни қўллайдиган, ёрдам берадиганлар ҳам келади. Уларни ўз жамоангга таклиф қил.
5) Илҳомлантиришни ўрган. Буни қанчалик уддалаганингни, сенга эргашган одамлар сонидан билиб оласан
6) Мақсад сари юрганингда, сени кимдир тарк этади… кимдир келади… кимнидир ўзинг ташлаб кетасан. Бу табиийй жараён. Асосийси, мақсад сари интил, ҳотиржам бўл. Ҳаммаси сен учун яхшиликга. Шундай йўсинда фикрласанг, орзуларинг амалга ошади.
7) Мақсад фақат соққани йиғиш бўлмасин. Агар одамларга фойданг тегмаса, қилган бизнесинг бир тийин. Мисол учун: Мен катта фирма очиб, аҳолини иш билан та`минламоқчиман ва албатта, бундан ўз фойдамни ҳам оламан.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР