Жаҳон

Рак хужайраларини ичидан емирадиган бактериялар яратилди!


Олимлар фақат қаттиқ ўсма хужайраларида тўпланадиган ва касаллик чақирмайдиган бактерияларни яратишди.


Улар аллақачон сичқонларда синовдан ўтқазилди ва натижалар ижобий бахоланмоқда.

Ген инженериясининг равнақ топиши билан хужайралар генининг сунъий ўзгартирилишига эришилмоқда. Натижада эса, олимлар айнан танланган мухитга, маълум таъсир қилувчи микроорганизмларни яратмоқдалар. Бу каби тажрибалар махсули сифатида, айнан бир тўқимага таъсир эта оладиган бактериялар ёки вируслар бўлиши мумкин.


АҚШнинг Колумбия университети олимлари худди шундай хужайраларни яратдилар ва улар лаборатория шароитида ўсма касаллиги билан оғриган сичқонларда синаб кўришди. Бу хужайралар худди ''троян отлари'' каби ишлайди ва айнан ўсма тўқимасида йиғилиб, у ерга тўқимани ўсишдан тўхтатувчи дориларни етқазадилар.


Сичқонларда ўтқазилган тажрибалар шуни кўрсатдики, бу махсус бактериялар нафақат зарарли ўсма тўқимасини қуритишга, балки уларнинг метостаз (ўсма хужайраларининг бошқа соғлом тўқималарга тарқалиши) ларини миқдорини хам камайтирган. Илмий тажриба натижалари ''Nature Medicine'' журналида эълон қилинди.

Олимлар синтетик биология ва иммунология йўналишларидан фойдаланган холда, ўсма тўқимасининг некротик (ўлик) ўзагида кўпаядиган бактерия штампларини яратишга муваффақ бўлишди. Бу хужайралар маълум вақт давомида, маълум миқдорга етгач, ўз ўзидан нобуд бўлади ва соғлом тўқималарга деарли зарар етқазмасдан организмдан чиқиб кетади.


Манба: Naked-scienceскачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР