Спорт

Жошуа - Руис реванш жанги бўлиб ўтади


Британиялик супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ҳамда учта йўналиш чемпиони мексикалик Энди Руис ўртасида реванш жанги ўтказилади.


Чемпионлик жанги ноябрь ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда World Boxing News. Маълумотга кўра, реванш жангига ҳам биринчи баҳс ўтказилган Мэдисон-Сквер-Гарден аренаси мезбонлик қилади. 

Жошуанинг промоутери Эдди Хирннинг айтишича, жанг катта эҳтимол билан 30 ноябрь куни ўтказилади. 1 июнь куни ўтказилган илк жангда Руис Жошуани нокаутга учратиб, чемпионлик камарларини қўлга киритган эди. 
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР