Жаҳон

Зеленский 71 нафар раҳбарни ишдан бўшатди


Кеча, 9 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский 71 нафар давлат туман раҳбарларини лавозимидан бўшатди.


Туман раҳбарларининг бирданига бўшатилишининг сабаби битта – Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенконинг ваколат муддати тугагани экани айтилган.

Бу ҳақда Украина Президенти сайтида маълум қилинди.


Маълумот учун, Украинанинг янги Президенти мамлакатдаги барча губернаторларни алмаштириш тарафдори. Владимир Зеленский бундан аввал 15 вилоят раҳбарларини ишдан бўшатганди.


Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский жорий йилнинг 30 март куни Украинада ўтказилган президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонди. Зеленский иккинчи турда Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко билан рақобатлашди. У 20 май куни қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари сифатида иш бошлади.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР