Спорт

Ибраҳимович MLS'да 2019 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди


Американинг ABC телеканали «Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовични MLS`нинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб эълон қилди.


37 ёшли швед ESPYS соврини учун рақобатда Уэйн Руни («Ди Си Юнайтед»), Жозеф Мартинес («Атланта Юнайтед») ва Аарон Лонг («Нью-Йорк Ред Буллс»)ни ортда қолдирган.

Шу тариқа, «Гэлакси» футболчиси 9-марта мазкур соврин эгасига айланди. Бунга қадар Лэндон Донован 5 марта (2006, 2007, 2009, 2010, 2011), Дэвид Бекҳэм 2 марта (2008, 2012) ва бир маротаба Робби Кин (2015) ABC томонидан MLS`да йил футболчиси деб топилган эди
.

Ўтган йили соврин Неманя Николич («Чикаго Файр»)га, 2017 йилда Давид Вилья»га берилган. 2013-2016 йилларда мос равишда Тьерри Анри, Тим Кеҳилл ва Себастьян Жовинко ESPYS мукофотига сазовор бўлганди.


Манба: tribuna.uz
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР