Спорт

Роналду А серияда ўзига хос натижа қайд этди


«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2018/19 йилги мавсумда ўзига хос натижа қайд этди. У Италия чемпионати доирасида кетма-кет 9та сафар ўйинида (2018 йилнинг сентябрь ойидан — 2019 йилнинг февраль ойигача) гол уришга муваффақ бўлди.


А серияда ғалаба учун 3 очко бериш тизими жорий этилган йилдан бошлаб Италия чемпионатидаги дебют мавсумда бундай натижани илк марта Роналду қайд этди. 

Португалиялик футболчи А сериянинг якунланган мавсумида жами 31та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 8та голга узатма берди.


Манба: bombardir.ru
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР