Спорт

Неймар: ''ПСЖдан кетмоқчилигим ҳақиқат''


У Парижда қолиши ҳам мумкин.


ПСЖ ҳужумчиси Неймар ўзининг келажаги борасида гапирди.

“ПСЖдан кетмоқчилигим ҳақиқат. Мен хатто бу борада клуб раҳбариятини ҳам огоҳлантирганман.


Нега йиғинга келмадим? Чунки, менинг Бразилияда бир маросимларим бор эди ва мен ўша ерда бўлишим шарт эди.


ПСЖ менга “Барселона” била
н музокаралар ўтказишга руҳсат беришди. Бироқ, агар улар билан келишувга эриша олмасам, ПСЖда тўп суришда давом этаман ва бундан фахрланаман”, - дейди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, Неймарнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У ўтган мавсум 28та ўйинда иштирок этиб, 23та гол муаллифлик қилишга эришди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР