Ўзбекистон / Наманган

Муқаддам судланган ўғрилар яна ўғирлик содир қилишди


2019 йил 11 июль куни соат 11:00ларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи 28 ёшли Н.Т. исмли аёл Чуст шаҳрида жойлашган “Чуст деҳқон” бозори савдо растасида савдо қилаётган вақтида 2 номаълум шахс уни чалғиганлигидан фойдаланиб, 1 500 000 сўм пулларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланганлар Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Пахтакор кўчасида яшовчи 27 ёшли Ш.Ж. ва Қўқон шаҳар Муқимий ШФЙда яшовчи 26 ёшли А.Ғ.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлариолиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР