Жаҳон

Facebook АҚШга рекорд миқдорда жарима тўлади


ОАВ АҚШ Facebook ни Cambridge Analytica иши доирасида 5 млрд АҚШ доллари миқдорида жаримага тортганини
ёзмоқда.

Бунга Cambridge Analytica Британ консалтинг компанияси ижтимоий тармоқнинг 87 миллион фойдаланувчилари ҳақида шахсий маълумотларни ноқонуний тарзда олгани сабаб бўлган.
АҚШдаги ОАВга кўра, Федерал савдо комиссияси жаҳоннинг йирик ижтимоий тармоғи Фацебоокъни 5 млрд АҚШ доллари миқдорида жаримага тортган.


Фойдаланучилар тўғрисидаги маълумот сотилган.


АҚШ Федерал савдо комиссияси Cambridge Analytica Британ консалтинг компанияси ижтимоий тармоқнинг 87 миллион фойдаланувчилари ҳақида маълумотларни ноқонуний тарзда олган.


The Wall Street Journal газетаси
ёзишича, бу ҳафтада келишувни комиссиянинг беш аъзосидан учтаси тасдиқлаган. АҚШ Адлия вазирлиги якуний қарорни қабул қилади.
Федерал савдо комиссияси ўтган йилнинг мартидан бошлаб Facebook ка нисбатан тергов ишларини бошлаганди.


Маълумотлар сиёсий технологлар томонидан қўлланилган
Facebook раҳбари Марк Цукерберг 2018-йил мартида ижтимоий тармоқ бир неча хатоларга йўл қўйганини тан олганди. Натижада миллионлаб фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар сиёсий технологлар томонидан фойдаланишига сабабчи бўлган.


Агарда компанияни кутаётган 5 млрд долларлик жарима ҳақиқатга айланса, бу рекорд даражадаги жаримага айланади. АҚШ тарихида Федерал савдо комиссиясига бундай йирик даражадаги жаримани бирор-бир технологик компания тўламаган.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР