Ўзбекистон / Таълим

Энди контрактлар ҳам ошадими?


1 августдан иш ҳақи ва пенсиялар ўртача 10 фоизга ошгач, 1 сентябрдан талабаларнинг тўлов-контракти миқдори ҳам 10% га ошади,
дея маълум қилмоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

«Агар мабодо Ҳукумат қарори билан ҳозирги тартиб ўзгариб қолмаса, унда 1 сентябрдан, яъни кейинги семестрдан бошлаб талабаларнинг тўлов-контракти миқдори ҳам 10% га ошади. Масалан, 10 млн сўмлик контракт 11 млн сўм бўлади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 12 июль куни 1 августдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, шунингдек, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ўртача 10 фоизга ошириш ҳақида фармон имзолади.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР