Спорт

Дахшат! Аргентинада 17 ёшли дарвозабон пенальти қайтараман деб вафот этди


Аргентинада Шимолий минтақавий футбол лигаси ўйинларидан бири фожиали тарзда якунланди.


Манбага кўра, Рамон Исмоил Коронел исмли 17 ёшли дарвозабон дарвозасига белгиланган пенальтини кўкраги билан қайтаради. Шундан сўнг у ғалабани нишонлаш учун жамоадошлари билан югуради. Кутилмаганда Рамон ерга қулайди.

Ўйинда тиббий ходимлар йўқлиги сабабли футболчини мухлислардан бирининг автомашинасида ҳушсиз ҳолатда касалхонага юборилади. Бироқ Коронел шифонхоанага етиб бормай вафот этади.


Маълум бўлишича, ёш футболчининг ўлимига кўкрак қафас тизимидаги муаммолар сабаб бўлган.


Манба: ABCскачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР