Спорт

Трансфер оламидаги янгиликлар билан танишинг


Ушбу рукн остидаги энг сўнгги маълумотларни тақдим этишда давом этамиз.


Зидан Мбаппе билан алоқани узгани йўқ

«Реал Мадрид» клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан Мбаппени қўлга киритиш режасидан воз кечганича йўқ. У 20 ёшлик футболчини ўз клубига олиб келиш учун Мбаппе билан тез-тез алоқада бўлишни канда қилмаяпти. Мбаппенинг агенти бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, қуйидаги сўзларни келтириб ўтди: “Киллиан Зиданнинг биринчи рақамли трансфер режаси бўлиб турибди. Аслида Зидан Азарни эмас, Мбаппенинг траснферини истаган эди. Афсуски, «ПСЖ» ўз футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Энди Мбаппенинг трансфери кейинги мавсумга қолди. Мен унинг агенти сифатида шуни ишонч билан айта оламанки, у кейинги мавсумда «Реал Мадрид»нинг биринчи трансфер нишонига айланади.


Лукаку клубда қоладиганга ўхшамоқда


Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Лукаку ўз клубида қоладиган кўринади. Британия нашрлари тарқатган хабарга кўра, «қизил иблислар» футболчи сотиб юборишни исташмаяпти. Лукакунинг «Манчестер Юнайтед» клуби билан яна 3 йиллик шартномаси бор футболчининг ўзи ҳам АПЛдан бошқа биринчиликда тўп суришни истамаяпти. Футболчига «Интер» томонидан билдирилаётган қизиқиш эса  Икардининг трансферини тезлаштиришдан бошқа нарса эмасга ўхшаб кўримоқда. Сабаби, «Интер» Лукаку учун 80 миллион атрофида пул сарфлаши учун бир нечта футболчиларини сотиши керак бўлади. Бундан ташқари Конте ўтган мавсум кашфиётларидан бири бўлган Латуро Мартинезга имкон бермоқчи эканлигни яшириб ўтирмаяпти.


АПЛ чемпиони бошқа клубга ўтади


«Манчестер Сити» футболчиси Фабиан Делф шу кунларда Ангилиянинг бошқа бир клубига ўтиш арафасида турибди. Унинг кейинги манзили катта эҳтимол билан «Эвертон» бўлади. Британия нашрлари тарқатган хабарга кўра «Эвертон» АПЛ чемпиони учун «Ман Сити»га 10 миллион евро атрофида маблағ тўлаши зарур.


Ҳозирда «Эвертон» клуби мутасаддилари 29 ёшлик футболчининг трансфер қийматини пасайтириш устида иш олиб боришмоқда. Футболчининг клуб билан тузан шартномаси 2020 – йилда ўз якунига етади. Агарда «шахарликлар» ўз футболчисини тезроқ сотиб юборишмаса, у эркин агент сифатида  бошқа клубга ўтишга ҳақли бўлади.


Фекир учун янги таклиф бор


Франциянинг «Лион» клуби сардори Набил Фекир ўз фаолиятини Испаниянинг «Бетис» клубида давом эттириши мумкин. Ўтган мавсумда «Ливерпуль» ва «Барселона» сингари клубларнинг эътибор марказида турган футболчи учун бу таклиф кўримсиздек туюлгани билан, «Бетис» футболчининг клуби учун 60 миллион евро ажратишга тайёр эканлигини билдирди. Гап шундаки, «Бетис»ни шу кунларда Ло Челсо тарк этиши кутилмоқда ва жамоа унинг ўрнини Фекир ёрдамида тўлдиқмочи.


Футболчининг ўзи у қадар таклифдан кўнгли тўлмаган бўлсада, унинг клуби «Бетис» билан музокараларни бошлаш арафасида турибди.


«Ювентус» ақл билан иш тутмоқда


Турин супер клуби «Дженоа» аъзоси Кристиан Ромерони ҳарид қилди ва уни 2020-йилга қадар собиқ клубида ижарада тўп суришига розилик билдирди. Ҳимоячининг умумий трансфер суммаси 26 миллионни ташкил этмоқда ва у «Ювентус» билан 4 йиллик шартнома имзолади.


Эслатиб ўтамиз, Кристиан Ромеро ўтган мавсумда 27 та учрашувда майдонга тушган бўлиб, унинг ҳисобида 2 та гол ва 3 та голли узатма мавжуд.


Манба: Stadion.uzскачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР