Ўзбекистон

Туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик қай аҳволда?

Аввал хабар берилганидек, бугун пойтахтимиздаги “Wyndham” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистонда сайёҳлик соҳаси бўйича 2018 йил якунлари ва 2019 йилда белгиланган режаларга бағишланган матбуот анжуманида ЎзА мухбири қўмитанинг мамлакатимизга бошқариладиган сайёҳлар оқимини ташкил этиш борасида халқаро туристик компаниялар билан ҳамкорликда олиб бораётган ишларига қизиқди.

Матбуот анжуманида иштирок этган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаевнинг маълум қилишича, мамлакатимизда бошқариладиган сайёҳлар оқимини ташкил этиш мақсадида нафақат қўшни давлатлар, балки бошқа хорижий мамлакатлар, хусусан Ҳиндистон, Хитой, Россия, Грузия, Франция туристик компаниялари, ассоциациялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

– 2019 йилда эса 30 дан зиёд халқаро туризм кўргазмаларида иштирок этишни режалаштирганмиз, – деди У.Қосимхўжаев. – Уларда юртимиз сайёҳлик салоҳияти ва брендини намойиш этишдан ташқари, халқаро туристик компаниялар ва бошқа тегишли ташкилотлар билан Ўзбекистонга бошқариладиган сайёҳлик оқимини ташкил этиш борасида музокаралар ўтказилади.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР